Дунёда қанча пул бор? Буларни ҳисоблаш мураккаб бўлишига қарамай шунга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биткоинлар (5 миллиард АҚШ доллари), дунёнинг глобал қарзлари йиғиндиси (199 триллион АҚШ доллари) ва ниҳоят ҳисоблаши мураккаб бўлган бутун дунёдаги барча бозорларда айланадиган пул миқдорини (1.2 квадратриллион АҚШ доллари) бир жойга жамлашга ҳаракат қиламиз. Глобал қарз нима? Миллий қарз – бу давлатнинг бошқа давлат ёки хусусий банклардан қанча қарздор эканлигини билдирса, глобал қарз бу барча миллий қарзларнинг жамланмаси ҳисобланади. Visual Capitalist директори Джефф Десжарднснинг фикрига кўра “…пулнинг миқдори биз унга қандай таъриф беришимизга қараб ўзгаради. Биз пулни қанчалик мураккаб ифодаласак, шунчалик қийинлашиб бораверади.” Молиявий дериватлар – бозор нархига эга бўлган пулли дастак бўлиб, унинг сохибига бирламчи қимматбахо қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш хуқуқини беради. Буларга опсионлар, фючерслар, варрантлар ва своплар киради. Ҳаммасидан ҳайратга соладиган рақамни яъни 630 триллион АҚШ долларидан 1,2 квадриллионгача (бу 1,200,000,000,000,000 дегани) бўлган молиявий дериватларда кўришимиз мумкин. Жаҳон молиявий инқирозида молиявий дериватларни роли катта бўлган. Бу ва бошқа пуллар массасини визуал тарзда ҳавола этамиз:  
all-the-worlds-money-mp-infographic-1360